Элчихонада Конституция байрами бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда АҚШдаги ўзбекистонлик жамиятларининг кенг доиралари иштирок этди.

Чунончи, тадбирда Чикагодаги ўзбеклар жамияти, Канададаги ўзбеклар жамияти, Туркистон — Америка ассоциацияси, Бухоро яҳудийлари конгресси раҳбарлари, шунингдек, “Bukharian Times”, “Ватандош” газеталари, “Мурувват” маркази, “Ватан” жамияти, “Мутувват” алоҳида жамиятлари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси меҳмонларни Ўзбекистон Конституциясининг 20 йиллиги билан қутлаб, ўзбек жамиятларининг бундай учрашувлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Тадбир ҳақида батафсил маълумот берамиз.

SHARE