AppStoreдан ўзбекистонлик муаллифлар китобларини харид қилинг

Фан-техника тараққиётининг ҳозирги даражаси учун китоб ва дискларнинг ўзи етарли бўлмай қолди. Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари учун, шунингдек, уяли алоқа тизимида ишловчи телефонлар ва электрон гаджетлар учун китобларимиз махсус электрон форматларга ўтказила бошланди.

Бугунги кунда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўзбек ва рус тилларидаги қатор китоблари Apple компаниясининг iStore дўконларида савдога қўйилди.

Муштарийларнинг китоб жавонлари ҳамда электрон хотира қурилмаларининг тўридан муносиб ўрин олган бу мўътабар китобларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, кўплаб интернет фойдаланувчиларининг, хусусан, хориждаги ватандошлар, диндошларнинг истак-ҳоҳишлари ва илтимосларини инобатга олган ҳолда, мазкур китобларнинг рус ва ўзбек тилларидаги электрон нусхаларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бугунги кунга келиб, мазкур китобларнинг iPad, iPhone ҳамда Android тизимлари форматига мосланган ўзбек ва рус тилидаги таржималари сотувга чиқмоқда.

Мазкур китобларни сотиб олиш учун iTunes дастурини ўрнатиб, унинг ёрдамида интернетдаги iStore дўконига кирасиз (http://store.apple.com). Бу ердаги қидирув хизмати ёрдамида Hilal савдо белгиси остида сотилаётган китобларимизни топишингиз мумкин (http://itunes.apple.com/uz/app/hilal/id532997921?mt=8&ls=1).

SHARE