“Одноклассники” ижтимоий тармоғи ўзбекча версияни ишга туширди

iiiiiiiiiiiiiMail.Ru Group лойиҳаларидан бири бўлган «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ўзининг асосий талқинини ўзбек тилига ўгирди ва шу муносабат билан “Однокласникида қайноқ қиш” акциясини йўлга қўйди.

Бугун Ўзбекистонда «Одноклассники» сайтидан кундалик фойдаланувчиларнинг сони 1 миллион кишидан ортмоқда, уларнинг асосий қисми (77%) сайтнинг мобил версияси m.odnoklassniki.ru дан фойдаланади.

Ўзбек тилидаги сайтнинг ишга туширилишига «Одноклассники» совға тайёрлади: 14 декабрдан 14 январгача Одноклассникида рўйҳатдан ўтган ҳар бир одам ўзининг ижтимоий тармоқдаги ҳисобига 25 ОК совға олади. Тармоқ ўзининг мавжуд фойдаланувчилари хақида ҳам унутгани йўқ: ҳар бир сайтга кирган фойдаланувчи «5+» хизматидан 30 кун давомида бепул фойдаланиши мумкин. Бунда Одноклассникидаги ҳар бир белгининг ва совғанинг нархи акция давомида 5 ОКгача арзонлаштирилади.  Кейинги йил «Одноклассники» ижтимоий тармоғи маҳаллий контентга кўпроқ эътибор қаратди. Энди тармоқ «Одноклассники»га машҳур кишиларни ҳам жалб қилмоқчи, мамлакатдаги маҳаллий байрам ва янгиликларни қўшмоқчи, бу хақда «Одноклассники» лойиҳаси матбуот-котиби Лапук Мария хабар беради.

Одноклассники ижтимоий тармоғининг бир ойлик жами фойдаланувчилари сони 21,8 млн. кишини ташкил қилади.

Manba: www.anons.uz