Ўз юртдошларини сотган ўзбекистонлик Россиядан экстрадиция қилинди

Одам савдосида айбланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Зафаржон Рустамов шу йилнинг ноябрида Россиядан ватанига экстрадиция қилинди.

Москва вилояти прокуратураси матбуот хизматининг 6 декабрь куни маълум қилишича, З. Рустамов 2012 йил мартидан бери Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда гумонланиб қидирилаётган эди.

Маълумотларга кўра, Рустамов 2010-2011 йиллари ўз юртдошларини алдаб, Россиядаги қурилишларда катта маош ваъда қилган. Таклифга рози бўлганларни Россияга олиб келиб, уларга жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказган, ҳужжатларини олиб қўйиб, ишлашга мажбурлаган.

Халқаро қидирувда бўлган Рустамов шу йилнинг июлида Москва вилояти Орехово-Зуево тумани полицияси томонидан қўлга олинди. З. Рустамов ишини прокуратура кўриб чиққач, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Манба: www.uz.ca-news.org

SHARE