Ўзбекистон ОДКБга аъзолигидан расман чиқди

44203

Россия Ўзбекистон армияси учун 2020 йилга қадар ҳарбий қурол-яроғ етказиб беради. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири С.Лавров Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Комилов билан ўтказган мулоқотидан сўнг маълум қилган. 12news.uz сайтининг ёзишича, бундай келишувга Россия президенти В.Путиннинг шу йил июнда Тошкентга қилган ташрифи чоғида эришилган.

С.Лавровнинг сўзига қараганда, ушбу келишув минтақада хавфсизликни таъминлашда айни муддао бўлади. “Бу ОДКБ доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан уйғун”, деди у, жумладан.

У, шунингдек, Ўзбекистоннинг ОДКБга аъзолигини тўхтатиши ҳақиқадаги қарорини таассуф билан тилга олди. “Биз, албатта, бундай қарор қабул қилинганидан афсусдамиз. Аммо бу Ўзбекистоннинг суверен танловидир. Тегишли мурожаат ОДКБ давлатлари раҳбарларига юборилган… Шунга қарамасдан, Ўзбекистон бизнинг иттифоқдошимиз бўлиб қолаверади”, С. Лавров.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугун, яъни 19 декабрь куни Тошкент расман ОДКБдан чиқди. Бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси шу йилнинг  июнь ойида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти фаолиятидаги иштирокини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу масала бўйича тегишли нотаси шу йилнинг 20 июнь куни Ташкилот Котибиятига юборилган.

SHARE