Расман. Ўзбекистонда анъанавий янги йил қаҳрамонлари тақиқлангани йўқ

ded-moroz_wiki

Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирликнинг мабуот хизмати янги йил қаҳрамонлари бўлган Қорбобо ва Қорқизнинг номлари “ўзгаргани” тўғрисидаги маълумотни рад этди.

“Баъзи интернет-сайтларида Ўзбекистонда Янги йилни нишонлаш борасидаги ҳақиқий ҳолатни бузиб кўрсатувчи маълумотлар пайдо бўлган. Шу муносабат билан Республика Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик янги йил байрамлари нафақат Тошкентда, балки бутун республика бўйлаб, олдингидай, мамлакатнинг маданий ҳаётидаги катта воқеа сифатида ўтказилишини маълум қилади”, – дея қайд этилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Вазирликда айтишларича, ҳеч ким халқ севган ушбу байрамнинг моҳиятини бузиш ҳамда бош қаҳрамонлар – Қорбобо ва Қорқизнинг номларини ўзгартириш ҳақида ҳеч қандай буйруқ чиқармаган. Бунинг устига, олдинги йиллардан фарқли ўлароқ, мамлакатнинг бош майдонида бир эмас, балки учта ўрмон гўзали қад ростлаган бўлиб, уларнинг ёнида ўзбек эстрадасининг кўплаб “юлдузлари” ва машҳур артистлар чиқиш қилиб, мамлакат аҳолисини табриклаш истагини билдирган.

Шунингдек, янги сценарийга кўра, мамлакатнинг бош майдонидаги янги йил байрами тадбирларини, олдингидай бир эмас, балки йилнинг 12 ойи бўйича 12 та Қорбобо ва 12 та Қорқиз олиб боради.

Манба: www.anons.uz