З.Бжезинский: Давлат мустақиллиги масаласида Ўзбекистоннинг қарори қатъий

Давлат мустақиллиги масаласида Ўзбекистоннинг қарори жуда қатъий, деди америкалик машҳур сиёсатшунос Збигнев Бжезинский АҚШ Конгрессида сўзлаган нутқида.

У Евросиё Иттифоқи ғоясига шубҳа билан қарашини билдирди ва уни “миллатчилик тамойили” деб атади.  “…агар воқеликка реал кўз билан қараладиган бўлса, Евросиё Иттифоқига ким жон-жон деб қўшилиши мумкин? Рўйхат узун бўлишига ишонмайман. Назарбоев раҳбарлигидаги Қозоғистонми? Жуда шубҳали. У шусиз ҳам Россия билан Хитой ва қолган дунё ўртасида манёвр қилмоқда. Каримов билан Ўзбекистонми? Имконият янада камроқ – давлат мустақиллиги масаласида Ўзбекистоннинг қарори жуда қатъий. Янукович-чи? У ерда кўп нарса кутилган имконият мавжуд эди, лекин маълум бўлишича, Янукович ва унинг молиявий ҳомийлари ўз ҳудудини деярли босқинчи тўда сингари аниқ белгилаб олишдан кўпроқ манфаатдор”, деган сўзларини “Голос Америки” радиостанцияси келтиради.

Mанба: www.polit.uz