Ассалому алайкум қадрли ватандошларим!
Ҳаммангизни оилангиз тинч, ўзингиз соғ-саломатмисиз?
Сизларга катта илтимос билан мурожаат этмоқдамиз.
Гулруҳ (Пулатова) Афзалова, минг афсуски, оғир бетоб аҳволда. 2-3 йил давомида тинимсиз касалхоналарда бетоблиги сабабли даволаниб юрган эди.
Докторлар 3-4 ой аввал жигари церроз эканлигини аниқлашди. Шу йиллар давомида докторлар аниқ ташхис қўя олмаган эдилар. Қийналганда Гулрухнинг жони қийналди, вақт бой берилди, икки қиз фарзандлари онасиз жони ҳалак бўлди. Энди ягона йўл, донор жигарини жарроҳлик йўли билан ўтказиш қолди. Донор бор, лекин маблағ етишмаяпти.
Жарроҳлик ўзимизда қилинмайди. Чет элда, айнан Минск, Москва, Ҳиндистон ва Кореянинг баъзи шаҳарларида бу жарроҳлик бошқа ерларга нисбатан арзонроқ нархда қилинар экан.
У арзони ҳам $35,000 — $40,000 атрофида. Албатта, оддий оиланинг бундай жарроҳлик амалиётига қурби етмайди.
Яратгандан мушкулини осон қилишини тилаб, Гулруҳга ёрдам бериш учун сизларга ҳам мурожаат қилишни ўзимизга эп кўрдик. Иккита гулдай қизнинг онасиз қолишини истамаймиз.
Қўлимиздан бирор иш келар экан, Аллоҳнинг йўлида, имкониятимиз қадар ёрдам берайлик. Бу ишга қўл урганимиз, тома-тома кўл бўлур дейилади, барчамиз қўлдан келганча, оз-оздан бўлса ҳам ёрдам берсак, керакли маблағ тўпланади деган умиддамиз, ноумид Шайтон.
Қадрдонлар! Озми-кўпми, қўлингиздан келган ёрдам ва хайриянгизни аяманг, молиявий ёрдам бера олмасангиз, бу хабарни танишларингизга тарқатишда бизга ёрдам беринг.
Хайрия қилиш учун қуйидагилардан қўлланишингиз мумкин:
Халқаро пул ўтказламалари учун:
IBAN: GB28 BARC 2024 6440 3899 27
SWIFT code: BARCGB22
PayPal: azimov@bestofart.co.uk
Тошкентда учрашган ҳолда хайрия қилишни афзал кўрсангиз,
nargizapulatova@mail.ru орқали боғланишингиз мумкин.
Аллоҳ бедаво дарддан, бевақт ўлимдан барчамизни асрасин. Фарзандларимизнинг соғ-саломат, ота-онали бўлиб вояга етишишлигини Аллоҳ насиб этсин. Омин!
Ва қуйидаги ҲАВОЛА орқали ҳам тўловларни амалга оширишингиз мумкин.