
Ўзбекистонда мусулмонлар эрта тонгдан Рамазон ҳайити намозини адо этишди. Мамлакатдаги барча масжидларда эрталаб 06:00да ҳайит намози ўқилди.
Айниқса, Тошкент шаҳри масжидларида мусулмонларнинг кўплиги боис кўчаларни тўлдирган ҳолда ҳайит амали бажарилди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси қарорига мувофиқ, Рамазон ҳайитининг биринчи куни 9 август кунига тўғри келди.
Ҳайит намозида мамлакатдаги тинчликни қадрлаш, дунёда кечаётган вазиятлардан тўғри хулоса чиқариш зарурати қайд этилган.
