Ўзбекистонда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 554 мингтадан ортиқ иш ўринларини ташкил этиш имконини берди, бу иш ўринларнинг 60,3 фоизи қишлоқ жойларга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар тарқатди.
Аҳоли даромадларига солинадиган солиқ юкини камайтиришга доир чора-тадбирларнинг давоми сифатида 2013 йилда жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқнинг энг паст ставкаси камайтирилди, лекин ушбу тадбир бюджет даромадларининг камайишига таъсир кўрсатмади, аксинча, янги иш ўринлари ташкил этилиши ҳисобига тушум ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,1 фоиз кўпайди.