Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов истеъфога чиқарилди

    Б. Матлюбов ички ишлар тизими ходимига давлат мукофотини топширмоқда. Mvd.Uz
    Б. Матлюбов ички ишлар тизими ходимига давлат мукофотини топширмоқда. Mvd.Uz

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ўз Фармони билан янги ички ишлар вазирини тайинлади. Бу ҳақда UzDaily’га асосланиб, Kun.Uz хабар бермоқда.

    Фармонга асосан, Адҳам Аҳмедбоев Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у Баҳодир Матлюбов ўрнини эгаллади.

    Аҳмедбоев бунга қадар Ўзбекистон ички ишлар вазири биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

    Хабарда келтирилишича, Президент шу вақтгача Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Мирсамад Одиловни ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаган.