Ўзбекистонга қарийб 2 миллион хорижлик ташриф буюрди

    dsc1662-kopiya

    2013 йилда Ўзбекистонга 1977600 нафар хорижлик ташриф буюрди. Podrobno ахборот агентлигининг ёзишича, сўнгги йилларда республикага ташриф буюраётган хорижлик меҳмонлар сони сезиларли даражада ўсди. 2012 йил билан солиштирганда мамлакатда ўтган йили туристик хизматлар ҳажми 16 фоизга кўпайди, экспорт эса 9 фоизга ўсди.

    2014 йилнинг бошига республикада фаолият юритаётган туристик ташкилотлар сони 900дан ошиб кетди, шу жумладан, меҳмонхона хўжаликлари сони 400дан ортиқни, туристик компаниялар сони эса 500 тани ташкил қилади.

    Шу билан бирга, ўтган йили мамлакатда умумий қиймати 260 миллион АҚШ долларга тенг бўлган Хоразм, Сурхондарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари қабул қилинди.

    “Ушбу дастурлар доирасида туризмни ривожлантириш, шу жумладан, туристик объектларга олиб борадиган йўлларни таъмирлаш, сайёҳлик марказлари муҳандислик инфратузилмасини яхшилаш, меҳмонхона, ресторан, боғлар, боулинг-клублар ва бошқа кўнгилочар объектлар қурилишига йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.