Владимир Норов Нидерландия қиролига ишонч ёрлиғини топширди

Ўзбекистон Республикасининг Нидерландия Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Брюсселда) Владимир Норов мамлакат қироли Виллем-Александрга ишонч ёрлиғини топширди.

Ишонч ёрлиғини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Нидерландия Қироллиги ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик алоқаларининг бугунги аҳволи, маданият ва гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни  янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Жаҳон” ААнинг хабар беришича, суҳбатда ўзаро манфаатли алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, маданий, чунончи, таълим ва туризм йўналишида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида урғу берилди.

Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, унинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган Владимир Норов Европа Иттифоқи ва НАТО бўйича Ўзбекистон дипломатиясига масъулдир. У Ўзбекистоннинг Бельгия қироллигидаги элчиси ҳамдир.