Нью-Йоркда коммунал тўловларга қанча сарфлаш мумкин?

Америкада коммунал тўловларни тўлаш ҳар доим ҳам ёқимли юмуш эмас. Лекин анча қулай. Коммунал провайдерлар, яъни сизга хизмат кўрсатадиган компаниялар мижоз билан яхши ишлайди. “Бизга электр энергиясини ConEdison, газни эса National Grid компаниялари етказиб беради. Нега улар билан ишлаш қулай?”, деб ёзади россиялик блогер.

Биринчидан, уларнинг ҳар бири замонавий ва қулай веб-сайтларга эга. Сайтда сиз тарифларни топишингиз, компания янгиликларидан бохабар бўлишингиз, (агар линияда муаммолар пайдо бўлса) компания вакили билан боғланишингиз, шахсий кабинетга киришингиз, ҳисобингизни кўришингиз, кредит карта орқали тўлашингиз мумкин. Текшириш учун conEdison ва National Grid сайтларига кириб кўринг.

Иккинчидан, барча масалаларни масофадан туриб, яъни сайт ёки телефон орқали ҳал қилиш мумкин. Модомики коммунал идорасига боришга тўғри келса (баҳсли масалани ҳал қилиш ёки янги аккаунт очиш учун), сиз ҳеч қанақа ноқулай ҳолатга тушмайсиз. Ҳар гал сизга ўз касбининг устаси бўлган ходимлар мулойимлик билан хизмат кўрсатишади.

Учинчидан, уларга нафақат телефон қилиш, айни пайтда сим қоқиб алал-оқибат тушиш мумкин. Қўнғироқ қилгач, узоғи билан 5-7 минут кутишингиз мумкин. Барча тилларда, жумладан, рус тилида сизга хизмат кўрсатишлари мумкин.

Тўртинчидан, бир дунё формаларни, квитанцияларни тўлдириш ва ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини ёзиб юришга ҳожат йўқ. Махсус машиналар кўчалар бўйлаб ўтади ҳамда симсиз интерфейс орқали масофадан туриб, барча уйлар учун актуал кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқади.

Ҳисоб-китоб қилиш осон, улар сайтда умумлаштирииб борилади. Ҳисоб-китобларни кредит карта билан тўлаш мумкин. Автотўлов ёки электрон почта орқали махсус эслатмани жорий қилишингиз мумкин. “Paperless” технологияси ҳам жорий қилинган. Кўпчилик ундан кенг фойдаланади. Бунда барча турдаги қоғоз кўринишдаги қарздорлик хабарлари ва почтага келадиган кўплаб қоғоз хатлар ўрнига электрон шаклда мулоқот ўрнатилади.

Бундан ташқари, Нью-Йоркдаги коммуналчилар iOSда ҳам ўз иловаларини ишга туширишган. Сиз иловаларни смартфонингизга юклаб, шахсий кабинетингизга киришингиз мумкин. Компания сайтидан фарқли ўлароқ улар интернет сифати ёмон ҳолатда ҳам яхши ишлайди, сизга мунтазам хабарлар етказиб туради.

Умуман айтганда, still leaves much to be desired, but could have been worse. (Бундан ҳам яхши бўлишини истайсиз-у, лекин бундан ҳам бадтар бўлиши мумкин эди).

Кўпчиликка, албатта, бундай қулайлик қанча туриши қизиқ. Ойлик коммунал тўловлар миқдори уйнинг ҳажми, оиланинг катта-кичиклиги билан боғлиқ. Шунинг учун аниқ жавоб бериш мушкул.

Охирги марта электр учун менга 189 долларлик ҳисоб келган эди. Бунча “свет” уч хонали квартира учун иккита катта қувватли кондиционер, компьютер ва энг замонавий ошхона ва маиший техникалар бўлган ҳолда сарфланди. Агар тежамкор бўлсангиз, ёз мавсумида ушбу ҳисобни 3-4 баравар камайтириш мумкин. Ҳаммаси сизга боғлиқ.

SHARE