Шавкат Мирзиёев Америкадаги ватандошларга совға юборди

Шу йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Америкадаги ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг совғалари тарқатилди.

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашган эди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов Президент билан учрашган 18 нафар ватандошимизга Президент имзоси туширилган фото-альбомларни тақдим этди.

Профессор Беҳзод Долимбек фейсбукдаги саҳифасида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикисининг АҚШдаги мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов ватандошлар билан Ўзбекистонда амалга ошириш учун қилган лойиҳаларни муҳокама қилган.

Ceremony at the Embassy of Uzbekistan in Washington D.C. with Akmal Abdurazakov, Zair Ibragimov, Nabi Jon, Nilufar Kuchimova

Posted by Askar Karimov on Saturday, October 28, 2017

SHARE