Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг 80 йиллиги кенг нишонланади

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев қарор қабул қилди.

    Қарор “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олиб ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш мақсадида қабул қилинди.

    Қарор билан тасдиқланган Тадбирлар режасига мувофиқ, 2018 йил январь ойида Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуаси очилади.

    Қарши шаҳрида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатилади.

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади.

     

    SHARE