Ўзбекистонда ягона сайёҳлик визаси жорий қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 декабрдаги қарори билан сайёҳлик визаларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди, деб ёзади «Газета.uz» Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб. Қарор 2018—2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури доирасида қабул қилинган.

Якка чет эл фуқаролари учун энди 30 кун муддатга бериладиган ягона сайёҳлик визаси амал қилади. Бунгача чет эл фуқаролари қисқа муддатга (7 ёки 15 кунга) сайёҳлик визасини олиб, рейслар ушланиб қолганида ёки бошқа сабабларга кўра визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш муаммосига дуч келарди.

Кириш визаларини расмийлаштириш қиймати якка чет эллик сайёҳлар учун учдан бир марта — 60 доллардан 40 долларгача пасайтирилди. Туризмни ривожлантириш қўмитаси қайд этишича, сайёҳлик визасининг баланд нархи Ўзбекистонга саёҳат қилиш қарорини қабул қилишда муайян тўхтатиб турувчи омил бўлиб хизмат қилган.

Бундан ташқари, гуруҳ учун сайёҳлик визасини расмийлаштириш учун қуйи чегара икки марта — 10 дан 5 кишигача — камайтирилди. Аввалги талаб қийинчиликларни келтириб чиқарарди, чунки кўп ҳолларда гуруҳлар одатда беш кишилик яқин танишлар ёки қариндошлардан иборат бўлади. 15 кунлик гуруҳ визаларининг нархи бир киши учун 15 доллар, 30 кунлиги эса 25 долларни ташкил қилади.

SHARE