Ўзбекистонда фоҳишахонага борган шахс жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси бўйича фоҳишахонага жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида борган шахсга жазо белгиланиши мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига жойлаштирилган қонун лойиҳасида  кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасига биноан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 190 (прим)-модда билан тўлдириш кўзда тутилаяпти. Унга мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб, фоҳишахонага жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида борган шахс энг кам иш ҳақининг бир бараварида жаримага тортилиши мумкин.

Кодекснинг 190-моддаси фақатгина фоҳишалик билан шуғулланганлар учун жавобгарликни кўзда тутади.

Эслатиб қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилиниши ёки бекор қилиниши ҳам мумкин.