Жон Салливан инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий тенденция кузатилаётган мамлакатлар қаторида Ўзбекистонни тилга олди

АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий тенденция кузатилаётган мамлакатлар қаторида Ўзбекистонни тилга олди.

ҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан “Инсон ҳуқуқлари бўйича 2017 йил ҳисоботи” эълон қилинишига бағишланган нутқида бу соҳада Ўзбекистондаги ўсишни ҳам таъкидлаб ўтди.

“Гарчи ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп бўлса-да, мамлакат инсон ҳуқуқлари бўйича ижобий ўзгаришлар билан стратегик ислоҳот дастурини давом эттирди, жумладан ўтган йили алоҳида эътиборда бўлган саккиз нафар маҳбусни озод қилди”, деди Салливан.

<iframe src=’https://players.brightcove.net/1705665025/HJ8lQG1Eg_default/index.html?videoId=5773984670001′ allowfullscreen frameborder=0></iframe>