Ўзбекистон миллий авиакомпанияни хусусийлаштиришга тайёр — Reuters

Ўзбекистон миллий авиакомпаниянинг хусусийлаштирилишига тайёр, аммо олтин конлари ва нефть компанияси устидан давлат назоратини сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакили Сардор Саъдуллаевга асосаланиб хабар тарқатган.

“Биз давлат назорати остида ушлаб турилиши зарур бўлган асосий соҳа сифатида, асосан, олтин қазиб олиш ва асосий нефть компаниямизни кўрмоқдамиз», – деган Саъдуллаев ЕТТБнинг Иорданияда бўлиб ўтаётган ҳар йиллик йиғилишида.

Spot.uz нашрининг ёзишича, Ўзбекистон ўз авиабозорини, жумладан, МАКни хусусийлаштириш ҳисобидан очишга тайёр.

“Бизда битта монопол авиакомпания бор – “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, бироқ Жаҳон банки билан соҳани ислоҳ этиш, авиакомпания тегилиши лозим бўлмаган компаниялар рўйхатидан чиқиши учун ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз”, – деди Саъдуллаев.

“Энергетика соҳаси ҳақида ҳам ўйламоқдамиз, аммо фикримизча, давлат-хусусий шерикчилик моделини тўғри, деб ҳисоблаймиз”, – дея қўшимча қилди Саъдуллаев. У давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқи эмас, балки акциялар сотилишини назарда тутган.