“Ватандош” ўзбек-америка жамияти ўз фаолиятини бошлади. Илк тадбиримизга таклиф қиламиз

Ҳурматли ватандошлар,

Сизга “Ватандош” ўзбек-америка жамияти фаолиятини янги мақсадлар йўлида қайтадан йўлга қўйганини мамнуният билан маълум қилади.

Жамият янги аъзолари ўз олдига катта мақсадларни қўйган бўлиб, бу ҳақда, албатта, сайтимизда батафсил ахборот берамиз. Энг муҳими, ташкилотимиз ватандошларимиз учун фойдали бўлиб қатор оммабоп, долзарб тадбирларни уюштиришни режалаштирган.

Улардан биринчиси оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва оила психологиясига бағишланади. Унда таниқли психолог ва тренер Бобоёр Тўраев билан очиқ мулоқот ўтказилади.

Гап шундаки, Америкада истиқомат қилиб келаётган ўзбекистонлик ватандонларимиз орасида оилада аёлларга ва болаларга нисбатан зўравонлик онда-сонда қулоққа чалиниб турибди. Оқибатда ўзаро муносабатлари дарз кетаётган оилалар, фарзандлари маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари ва мутасадди ташкилотлар томонидан вақтинчалик олиб қўйилаётган оилалар ҳам ватандошларимиз орасида учраб турибди. Оиладаги зўравонликни келтириб чиқарувчи асосий омиллар ва сабаблар, уларга агар аввалдан хушёррок қаралса, бу ҳолатларнинг олдини олиш мумкинми, қандай килиб оилада ўзаро севги, ҳурматга асосланган муҳитни шакллантириш мумкин, бунда оила психологиясининг ўрни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги амалий йўлларини таниқли психолог ва тренер Бобоёр Тўраев билан очиқ мулоқотда билиб олишингиз мумкин.

Алоҳида маслаҳат ва ёрдамга зарурияти бўлган ватандошларлар билан Бобоёр Тўраев тадбир давомидаги очик мулоқот давомида ёки алоҳида вақт белгилаб олган тарзда ҳам индивидуал маслаҳат бериши мумкин.

Ушбу тадбирда қатнашмокчи бўлсангиз, марҳамат қилиб биз билан боғланиб тасдиқлаб қўйишингизни сўраймиз:

Тел. Dilyora +1 917 975 5015
Эл. почтамиз: info@vatandosh.com