Абдулазиз Комилов: Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифига бир йилдан бери тайёргарлик кўрганмиз

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19 май куни «Ўзбекистон 24» телеканалига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

     

    Унинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи стратегик шерикликда янги даврни очиб берди.

    Бундан ташқари, вазир учрашувга иккала томон бир йилдан бери жиддий ва ҳар томонлама тайёргарлик кўрганини таъкидлаб ўтди.