АҚШ элчихонаси хонанда Райҳонга Нью-Йоркдаги концерт учун виза бермади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева АҚШда ўтказилиши режалаштирилган концертда мамлакатга кириш визасини ололмагани учун иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

Райҳон, Зиёда ва Шоҳруҳхон иштирокидаги концерт 12 май куни ўтказилиши керак эди.

«Афсуски, АҚШнинг Нью-Йорк штатида 12 май куни бўлиб ўтадиган концертда менга виза беришмагани учун иштирок эта олмайман. 2009 йилда Америкада бўлганимда биздан ватандошларимиз учун куйлаб беришимизни сўраб беришганди. Биз эса меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконини берувчи виза билангина қўшиқ куйлаш мумкинлигини билмагандик. Ўшанда биз пул олмасдан куйлаганмиз. Биз ўзимизникиларни хурсанд қилмоқчи эдик, афсуски буни ҳуқуқбузарлик деб топишди ва виза беришни рад этишди.

Шоҳруҳхон ва Зиёдага омад ва муваффақиятлар тилайман», — деб ёзади Райҳон.