Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан АҚШга расмий ташрифи таассуротларини ўртоқлашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Кремль расмий сайти берган маълумотларга кўра, суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, 2017 йилда Ўзбекистон Президентининг Россияга амалга оширган ташрифида эришилган келишувлар натижалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони ташаббуси билан ўтказилган телефон суҳбати давомида Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШга амалга оширган ташрифи таассуротларини Владимир Путин билан ўртоқлашган.