Америкада трак (юк машинаси) бизнеси

Шу йилнинг 12 апрелида Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилган эди. Чемпионатнинг 1-босқичига 387 та ижодий иш (матнли, фото, видеоблоглар) келиб тушди. Аслида келиб тушган ишларнинг сони 500 дан ортади, бироқ улар Блогерлар чемпионати низоми талабларига жавоб бермагани учун қабул қилинмади.

Улар орасида влогер Муҳсин Ражабовнинг Америкада қандай қилиб, штатлараро юк ташиш билан шуғулланиш, яъни ҳайдовчилик ҳақида қисқача видео маълумот берадиган влоги ҳам бор. Сайтига бевосита дахлдор бўлгани учун эълон қилишга қарор қилдик.