Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшида вафот этди

Ҳусан Шарипов 1937 йил, 27 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топганди. 1963 йили Тошкент давлат театр ва рассомлик институтини тамомлади. Бу ҳақида Дарё хабар берди.

1959—1991 йилларда Муқимий номли театрда фаолият олиб борди. 1995—1997 йилларда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасини бошқарди.

Ҳусан Шарипов театр, кино ва телевидениеда юзлаб роллар ижро этганди. «Водиллик келин», «Суюнчи», «Бомба», «Тангалик болалар», «Келинлар қўзғолони», «Чинор остидаги дуэль» фильмлари, «Жиблажибон» сериали, «Телевизион миниатюралар театри»даги қаҳрамонлари билан танилганди.

Санъаткор 1991 йилда «Ўзбекистон халқ артисти» унвони, 1999 йили «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланганди.