Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида ифторлик ташкил қилинди

Ҳозирги кунда АҚШда бўлиб турган Муроджон қори Кабиров куни кеча Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳрида жойлашган элчихонасида ташкил этилган ифторлик тадбирида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Муроджон қорига тадбирда Туркистон – Америка жамияти раҳбари ҳамроҳлик қилди. Ифторлик дастурхонида АҚШдаги бошқа элчихона вакиллари ҳам меҳмон бўлди.