Ўзбекистон ҳукумати энг кам иш ҳақини 7 фоизга оширишни режалаштирмоқда

Шу йилнинг 15 июлидан Ўзбекистонда энг кам кам иш ҳақининг ошиши кутилмоқда. Бу ҳақида Газета.uz Ўзбекистон иқтисод вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга таяниб хабар тарқатди. Унинг таъкидлашича, мазкур ўсиш 7 фоизни ташкил этади.

Мубин Мирзаев 2017 йилнинг декабрь ойида мамлакатда эндиликда ҳар олти ойда ойлик маошнинг инфляция натижасида йўқотилган қисми конпенсация сифатида қайтарилиши, шу билан ойлик маошнинг ўсиши инфляция даражасидан паст бўлмаслигини айтганди.

Душанба куни ўтказилган халқаро пресс-клуб йиғилишида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров биринчи яримйилликда инфляция 6,2 фоиз бўлганини маълум қилди.

«Биринчи марта прогнозлар даражасига чиқилди ва Халқаро валюта фонди бу рақамларни шубҳа остига олмайди. Бунга қадар эса ХВФ бизнинг кўрсаткичларимизни ҳеч қачон қабул қилмаган», — дея тан олди молия вазири.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ЭКИҲнинг кутилаётган индексацияси яримйилликдаги инфляция даражасидан юқори бўлади.

Йил охирига бориб, энг кам маош иккинчи яримйилликдаги инфляция даражасидан келиб чиқиб яна бир бор индексация қилинади. «Бу бюджетга киритилган», — дея таъкидлади Мубин Мирзаев.