Ўзбекистонда иккита вилоятга янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди. 49 ёшли Турдимов 2016 йилнинг декабр ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Вилоятнинг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев тақдири ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Ўз навбатида, Сурхондарё вилоятига Тошкент вилояти прокурори Баҳодир Пўлатов янги ҳоким этиб тайинланди.

Ҳозирча янги тайинловлар ҳақида расмий ахборот берилгани йўқ.