Американинг дунё машҳур Gloria Jean’s Coffees қаҳвахоналар тармоғи Ўзбекистон бозорига киради

Дунё машҳур Gloria Jean’s Coffees қаҳвахоналар тармоғи жорий йилнинг кузида Ўзбекистон бозорига киради. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, шу билан мазкур қаҳвахона франшиза қоидалари асосида Ўзбекистон бозорига кирган илк глобал қаҳвахоналар тармоғи бўлади. “Ажойиб янгилик! Ўзбекистон магазинлар тармоғи учун жозибадор бўлиб бормоқда”, дея хулоса қилади элчи.

Маълумот учун айтиш керакки, мазкур тармоқ дунёнинг 40га яқин бозорида 1000 дан ортиқ қаҳвахоналарга эга.