Шавкат Мирзиёев Кэролин Лэммни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Фармонда айтилишича, К. Лэмм хонимга ушбу мукофот Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатларининг ҳар томонлама ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий соҳалардаги шерикчилик алоқаларини кенгайтириш, йирик инвестиция лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш ишларида юқори касбий маҳоратини намоён этиб келаётганлиги, халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни давомли ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилди.