Ўзбекистон АКТ вазири истеъфога чиқарилди

Азим Ахмедходжаев Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод қилинди, дея хабар қилди «Газета.uz”нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Унинг ўрнига Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг собиқ директори Шуҳрат Маҳамаджонович Содиқов тайинланди.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасида ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блок ташкил қилмоқда. Давлат раҳбари фармони билан уни Азим Ахмедхаджаев бошқаради.