Сенатор Жон Маккейн 82 ёшида вафот этди

Америкалик сенатор Жон Маккейн 82 ёшида вафот этди. 2017 йилда унга мия саратони ташхисини қўйишган эди. Шунга қарамасдан, у сенатор сифатида фаолиятини давом эттириб келаётган эди.

Жон Маккейн 1987 йилдан бери Аризона штатидан Сенатга ўз номзодини қўйиб келади. 2008 йилги президент сайловида Барак Обамага қарши ўз номзодини илгари сурган эди.

У ҳарбий ҳаво флотида хизмат қилган, Вьетнам урушида жароҳат олиб, асир тушади. У Дональд Трампни доимо танқид қилиб келган, ҳатто таъзиясида унинг иштирокини тақиқлаб қўйган.