Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев янги мукофот билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун бир гуруҳ санъат фидойиларини “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлади.

Улар орасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандалари Насиба Абдуллаева, Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев, “Ялла” ансамбли бадиий раҳбари Фаррух Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов, Шаҳрисабз шаҳридаги “Бахтли болалик” намунали болалар мақомчилар ансамблининг бадиий раҳбари, Қашқадарё вилояти Элмурод Баймурадов бор.