2016 йилда 2,1 миллион ўзбекистонлик грин-карта ўйнаган

    2016 йилда 2,1 миллион ўзбекистонлик грин-карта ўйнаган. 2015 йилда 1,39 миллион ўзбекистонлик грин-карта ўйнаган. Бу ҳақида Pew тадқиқот маркази маълумот беради.

    Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида АҚШга кўчиб ўтган иммигрантлар сони бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини қайд этади. 33 миллион кишилик аҳолига эга мамлакат беш йил ичида 22 588 грин-картани қўлга киритган. Ҳисоб-китоб 2013-2017 йилларга тааллуқли.

    Яқинда DV-2019 виза лотереяси натижалари эълон қилинди, унда собиқ СССРнинг 20 мингга яқин аҳолиси Қўшма Штатларда яшаш ҳуқуқига эга бўлди.

    Дастлабки норасмий маълумотларга кўра, энг муваффақиятлига Ўзбекистон фуқаролари айланди – улар 4500га грин карта олган. Бир оз камроқ Россия ва Украина фуқароларида – ҳар бир мамлакат учун 4400 грин карта, деб ҳисоблаб чиқди nashicanada.com нашри.