Аризоналик “колхоз”ник, Абдулла Қодирий асарлари таржимони Марк Рис: “Ўзбек кўча тилини соғиндим”

У Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлари”ни инглиз тилига таржима қилди.

Марк Рис охирги бир неча йилни Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилишга бағишлаган. Аризоналик тилшунос 24 йил аввал Қўқонда яшаб инглиз тилидан дарс берган. Ўзбек тилига бўлган муҳаббати ортидан у Қодирийга бағишланган “The Uzbek modernist” сайтига ҳам асос солган.

Муаллиф BBC ўзбек хизматига интервью берди. Муаллифнинг айтишича, китоб 2019 йил 11 апрель куни, яъни Абдулла Қодирий туғилган муносабати билан чоп этилади. “Ҳақиқий Қўқон шаҳрини, Ўзбекистон ва Қўқонни соғиндим”, дейди.

Муаллиф Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари воқеалари бўлиб ўтган жойларга ташриф буюради. Жумладан, Абдулла Қодирий оиласига ташриф буюради, китобдаги манзиллар ҳақида фильм суратга олинади.

Муаллифнинг айтишича, ўзбек тили грамматикаси қийин эмас, ўзбек тили жуда бой тил. Аммо у, журналистга хафа бўлманг, мен кўча тилини соғиндим, дейди. “Жуда ҳазилкаш, чойхонада ўтириб, содда одамлар билан гаплашишни яхши кўраман”, дейди у.

Аммо жадид тилини таржима қилиш жуда қийин. Лекин бу ҳам жуда тоза, чиройли, айниқса, Абдулла Қодирий чиройли ёзган.

Марк Рис аризоналик. Ўзини далалик, аниқроғи аризоналик колхозник деб билади. Унинг айтишича, иқлим нуқтаи назаридан Хоразм ва Аризона ўзаро ўхшаш.

Марк Рисс — Вашингтон университетида Марказий Осиёдаги туркий тиллар, хусусан ўзбек тили, жадидчилик ва ислом фиқҳи бўйича таълим олган. У 23 йиллик умрини Марказий Осиёда «Тинчлик корпуси» кўнгиллиси бўлишга бағишлаган. Таржимон Термиз, Самарқанд ва Қўқон шаҳарларида болаларга инглиз тилидан дарс берган ва ўқитувчилар малакасини ошириш дастурларида қатнашган. Айни пайтда АҚШнинг Теннеси штати Нашвил шаҳрида истиқомат қилади.

Қодирийнинг америкалик таржимони: "Қўқондаги кўча тилини соғиндим"

Қодирийнинг америкалик таржимони: "Қўқондаги кўча тилини соғиндим"Марк Рис охирги бир неча йилни Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" романини инглиз тилига таржима қилишга бағишлаган. Аризоналик тилшунос 24 йил аввал Қўқонда яшаб инглиз тилидан дарс берган. Ўзбек тилига бўлган муҳаббати ортидан у Қодирийга бағишланган "The Uzbek modernist" сайтига ҳам асос солган. Ибрат Сафо ундан "Ўткан кунлар" қачон инглиз тилида чиқишини сўради.

Posted by BBC Uzbek on Tuesday, September 25, 2018