Ўзбекистонликлар Окфсорд университетида ўқиш учун стипендия олишлари мумкин

Ўзбекистонликлар Оксфорд университетида таҳсил олиш харажатларини қоплайдиган стипендия дастурида иштирок этиши мумкин. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ривожланишига кўмаклашувчи қўмитаси билан ҳамкорлик қиладиган мамлакатлар Reach Oxford Scholarship стипендия дастурида иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон ҳам мазкур мамлакатлар сирасига киради.

Стипендия Оксфорд университетида бакалавриат дастурида (уч ёки тўрт йил) ўқиш харажатларини, халқаро авиақатновлар (икки томон учун йилига бир марта) ва яшаш сарфларини қоплайди.

Стипендия олиш учун 15октябрга қадар Оксфорд университетида ўқишга ариза топшириб, таклифнома олиш керак бўлади. Саралаш бошқичида Оксфордга ўқишга қабул қилинган фуқароларгина иштирок этиши мумкин. Шундан сўнг 2019 йилнинг 13 февралига қадар стипендияга ариза топшириш керак бўлади.

Бакалавр даражасини биринчи марта олаётган ҳамда ривожланаётган мамлакатлар вакилларига, шунингдек, стипдия заруратини молиявий ва ижтимоий исботлаб берганларга устуворлик берилади.

Талаблар:
• академик давомат аъло даражада бўлиши;
• инглиз тили зўр билиши;
• ўқишни тамомлаб, ватанга қайтиши лозим.

Қўшимча маълумотлар қуйидаги сайтда танишиш мумкин.