Ўзбекистонлик Сайфулло Саиповнинг адвокатлари Трамп ўз баёнотлари билан терговга босим ўтказаётганини даъво қилди

Нью-Йоркда амалга оширилган теракт ва 8 кишининг ўлимида айбланаётган ўзбекистонлик Сайфулло Саиповнинг адвокатлари АҚШ президенти Дональд Трамп чиқишлари билан терговга босим ўтказмоқда деб ҳисобламоқда.

«ТАСС» хабар беришича, улар ҳимоялари остидаги шахс устидан бўлажак суд адолатли ва ҳаққоний ўтишидан хавотир билдирган.

Саиповнинг адвокатлари судья Вернон Бродерикдан прокуратурани айбланувчи учун ўлим жазоси беришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишни сўради. Уларга кўра, бу масалада қарор қабул қилиши керак бўлган адлия вазирб Жефф Сешнс Трамп унга босим ўтказаётгани сабабли холис бўлиши мумкин эмас.

Адвокатлар бунга далил сифатида Трамп Саипов ҳибсга олингандан сўнг Twitter’да қолдирган бир неча хабарни келтирган. Уларда АҚШ президенти Ўзбекистон фуқароси учун ўлим жазоси берилишини талаб қилган.