Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича махсус жамғарма ташкил қилди

    Шавкат Мирзиёев фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди.

    Бу янги тузилма мутахассисларни хорижда тайёрлайди ва ватандошлар билан мулоқотни ташкил этишга жавобгар бўлади.

    Жамғарма Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот марказини қайта ташкил этиш орқали тузилган. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиантларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш “Истеъдод” жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

    Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва мақсадли йўналишлари этиб:

    хориждаги ватандошлар билан мулоқотни қўллаб-қувватлаш, уларни савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишга фаол жалб қилиш.

    малакали кадрларни дунёнинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларида магистратура ва PhD дастурлари бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш белгиланган.