Бруклинда 73 та квартира арзон нархларда ижарага берилади

    Бруклиннинг 810 Fulton Street кўчасидаги Fort Greene’да 12 қаватли тураржой биноси пайдо бўлди. Уйда 73 квартира лотерея сифатида ўйналади.

    Ижарачиларга 22 студия, 36 та бир хонали ва 15 та икки хонали квартиралар берилади. Студияларнинг ижара нархи ойига 913 доллар, бир хонали квартиралар эса 980 доллар, икки хонали квартиралар 1183 доллардан берилади.

    Мазкур квартираларда яшайдиганлар қўшимча тўлов эвазига автомобиль паркинги, велосипед учун жой, фитнес-центр, суткалик менежер хизматидан фойдаланишлари мумкин.

    Мазкур тураржой лотереясида иштирок этиш учун аризалар 20 декабрга қадар қабул қилинади. Мазкур бинода яна 290 да квартира бўлиб, улар қачон ижарага берилиши ҳақида ахборот берилмаган.

    RXR мазкур бинони 2016 йилда GFI Development’дан сотиб олган.