Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди

    Москвада Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон президенти администрацияси вакиллари, сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон қаҳрамонлари, чемпион спортчилар, турли жабҳаларда ютуқларга эришган ёшлар, нуронийлар, ёзувчи-шоирлар, илм-фан ва санъат намояндаларидан иборат Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

    Ислом Каримов сиймоси Самарқанддаги Регистон мажмуаси фонида қад ростлаган. Ушбу лойиҳа британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэй ғоясидир. Ҳайкалда кучли ирода соҳиби, доно давлат арбоби ва халқпарвар сиёсатчи сиймоси гавдаланган.