Ўзбекистонда тадбиркорлар учун муҳр босиш мажбурияти бекор қилиниши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун мажбурий бўлган ҳужжатларга муҳр босиш мажбурияти бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу таклифни Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон жамоатчилик муҳокамасига киритган.

Ҳужжатларни расмийлаштириш ёки тақдим этишда жавобгар шахснинг муҳри талаб этилмайди, шунчаки унинг имзоси бўлса етарли.

Лойиҳа доирасида қарор ва низомлардан расмий ҳужжатда муҳр бўлиши шартлиги ҳақидаги талабномани ҳам олиб ташлаш режалаштирилмоқда.

Ушбу қарор лойиҳаси муҳр босиш мажбуриятини бутунлай бекор қилмайди. Бу жараён тадбиркорнинг ўз хоҳиш-истагига боғлиқ бўлади.

Ушбу ўзгариш “Doing Business” рейтингида Ўзбекистон мавқеини оширишга қаратилган.