Шерали Жўраев 25 йилдан сўнг илк марта АҚШга борди (видео)

Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев 13—14 октябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Master Theater санъат саройида концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда санъаткорнинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраев Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Шерали Жўраев иккинчи ўғли Зоҳиршоҳ билан АҚШга жўнаб кетган.

Қуйидаги видеода Ўзбекистон халқ артисти 25 йилдан сўнг илк марта Америка Қўшма Штатларига борганини маълум қилган:

<iframe width=”642″ height=”361″ src=”https://www.youtube.com/embed/YAfQHcYA_NA” frameborder=”0″ allow=”autoplay; encrypted-media” allowfullscreen></iframe>

Концерт ташкилотчиларининг айтишича, дастур жонли ижро этилади. Чипта нархлари 60 доллардан 125 долларгачани ташкил қилади.