Ўзбекистон инглиз тили мактабларини ташкил этишга АҚШ инвестициясини жалб қилади

    Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама этилди.

    АҚШнинг Хусусий хориж инвестициялари корпорациясининг (Overseas Private Investment Corporation – OPIC) халқаро ҳамда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаш бўйича директори Тара Блейк Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмат маълум қилди.

    Тара Блейк Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан учрашди. Тадбир давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Томонлар музокаралар вақтида OPIC томонидан Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ташаббусларни молиялаш ва ўзаро ҳамкорлик моделларини муҳокама этдилар.

    “Учрашув давомида Ўзбекистон томони АҚШ билан инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш, дарс жараёни инглиз тилида олиб бориладиган мактабларни ташкил этиш ҳамда болаларни ўқитиш методологияларини ва тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиш билдираётганлиги таъкидланди”, дейилади хабарда.​​