Ўзбекистонликлар Қозоғистон, Россиядан сўнг кўпроқ АҚШга доимий яшаш учун кўчиб кетмоқда

2018 йил январь-сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 121,7 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларидан, 1,9 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 134,0 минг кишини (119,8 минг киши республика ҳудудларига, 14,2 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, миграция сальдоси минус 12,3 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 14,9 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент вилоятида (минус 4,1 минг киши), Қашқадарё вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,1 минг киши) қайд этилди.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони – 1961 киши. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони – 14195 киши.

Ўзбекистонликлар асосан Қозоғистон (48,1 фоизи), Россия (46 фоизи), АҚШ (1,3 фоиз), Исроил (0,7 фоиз), Қирғизистон (0,3 фоиз) давлатларида доимий яшаш учун кўчиб кетишмоқда.