Франциядаги тадбиркор ўзбек йигити: “Ўзбеклар ҳар якшанба йиғилиб турамиз”

    Абдумажид Ҳасанов асли бухоролик. Францияга 1998 йилда ўқишга келган, дея ҳикоя қилади ЎзА.

    У 1994—1998 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган. Францияда иқтисод йўналишида ўқиб, Париждаги Exane Bnp Paribas фонд биржасининг молия ва назорат бўлимида 8 йил фаолият кўрсатган. Шундан сўнг ипотека кредитлари билан шуғулланувчи Credit Immobilier de France банки молия бўлимининг бизнес-режа назорати бошлиғи бўлиб ишлаган.

    — Айни пайтда шахсий корхонамга эгаман, — дейди А.Ҳасанов. — Корхонамиз бизнес-режа тузиш, объектларнинг нархларини баҳолаш билан шуғулланади. Бугун бу соҳага талаб жуда катта. Август ойида Тошкентга бордим. Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида бўлиб, мутасадди раҳбарлар билан учрашдим. Учрашувда Ҳаракатлар стратегияси ижроси бўйича ўз таклифларимни тақдим қилдим. Ўйлайманки, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган ислоҳотлар яқин йилларда ўз самарасини беради.

    Абдумажид Ҳасановнинг таъкидлашича, Франциядаги ўзбеклар ҳар якшанба йиғилиб туради. Улар спорт мусобақаларини ташкил этиб, оилавий борди-келди қилади.