Ноиммиграцион виза бўйича АҚШда бўлиш муддатини қандай узайтирса бўлади?

Ноиммиграция визалари АҚШда вақтинча бўлишни ният қилган чет эл фуқароларига берилади. Американинг 40 дан ортиқ ноиммиграцион визаси бўлиб, уларнинг ҳар бири аниқ бир мақсадни кўзлайди.

Аммо баъзан режалар ўзгариб қолади. Агар мамлакатга ноиммиграцион виза билан кирган бўлсангиз, уни узайтириш йўллари ҳақида АҚШ фуқароликва иммиграция хизмати сайтида батафсил маълумот берилган.

Сиз АҚШда ўз иммиграцион мақомингизни ўзгартириш учун ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бунинг учун:

  • Сиз АҚШга ноиммигрант сифатида қонуний кирган бўлсангиз;
  • Сизнинг иммиграцион имтиёзлар олишингизга халақит берадиган қандайдир хатти-ҳаракатлар содир этмаган бўлсангиз;
  • АҚШ ҳудудини тарк этиб, сўнг бошқа тоифадаги виза билан қайта кириш учун қандайдир омиллар бўлмаса;
  • Сизнинг йўл ҳужжатингиз ва I-94 шаклида кўрсатилган муддатга қадар мақомингизни ўзгартириш бўйича почта ёки онлайн ариза берган бўлсангиз.

Шуни унутмангки, паспортингиз АҚШда бўлиш учун сўралаётган ноиммиграцион тоифа бўйича виза муддати даврида амал қилиши керак.

Агар сиз қуйидаги тоифадаги визалар билан АҚШга келган бўлсангиз, ноиммиграцион мақомингизни ўзгартира олмаймиз:

С — Транзит ўтиши;

D — Экипаж аъзолари;

K-1 ёки K-2 — келин-куёвлар;

K-3 ёки K-4 — АҚШ фуқароларининг эри/хотини ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари;

S — гувоҳлар ва ахборот берувчилар;

TWOV — визасиз транзит;

WT ёки WB — Визасиз кириш дастури (Visa Waiver Program).

Агар сиз ушбу тоифалардан бирортасига тааллуқли бўлсангиз, I-94 шаклида кўзда тутилган муддатда АҚШни тарк этишингиз лозим.

Ноиммиграцион мақомни ўзгартириш учун ариза қандай берилади?

Ноиммиграцион мақомни ўзгартириш учун ариза бериш тартиб-таомиллар қандай мақомга ўтмоқчи эканлигингиз билан боғлиқдир.

Иш тоифаси

Агар сиз мақомингизни АҚШда ишлаш ҳуқуқини берадиган мақомлардан бирига ўзгартирмоқчи бўлсангиз, сизнинг эҳтимолий иш берувчингиз I-129-шаклини топшириши лозим. Бу аризага кўра, иш берувчи ишловчи-ноиммигрантнинг I-94 шаклида кўзда тутилган муддатда ишлашини илтимос қилади.

Сизнинг янги мақомингиз тасдиқланмагунча, сиз янги тоифадаги мақомда ишлай олмайсиз.

Агар сизнинг эҳтимолий иш берувчингиз АҚШда мақомингизни ўзгартириш тўғрисида I-129-шаклини топширадиган бўлса, у ҳолда сизнинг турмуш ўртоғингиз ва 21 ёшга тўлмаган ҳамда сизнинг қарамоғингизда бўлган фарзандларингиз ҳам мақомини ўзгартирмоқчи бўлса, улар I-539 шаклини топширади. Уларнинг барчаси битта I-539 шаклига киритилиши мумкин. Энг яхшиси, I-539 ва I-129-шаклларини биргаликда топширган маъқул. Ўшанда иккала ариза ҳам бир вақтда кўриб чиқилади.

Бошқа тоифалар:

Агар сиз қуйидаги тоифадаги ноиммиграцион мақомларга ўзгартирмоқчи бўлсангиз, I-539 шаклини топширишингиз керак бўлади:

A — дипломатлар ва бошқа давлат мансабдор шахслари, шунингдек, уларнинг энг яқин оила аъзолари ва ходимлари;

B-1 ва B-2 — туристлар ва тадбиркорлар;

E-1 ва E-2 — тижоратчилар, савдо инвесторлари оила аъзолари;

F — академик таълим олувчилар ва уларнинг оила аъзолари;

G — чет давлат хизматчилари, уларнинг яқин қариндошлари, шунингдек, ходимлари;

H-4 — вақтинчалик малакали ёки малакасиз ходимлар ва ўқувчилар оила аъзолари;

L-2 — битта компания ичидаги бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар оила аъзолари;

M — профессионал таълим олаётган талабалар, уларнинг оила аъзолари;

N — махсус иммиграцион мақом олган айрим кишилар ота-оналари ва фарзандлари;

NATO —НАТО вакили, мансабдор шахслари, ходимлари, шунингдек, уларнинг яқин оила аъзолари.