АҚШнинг General Electric компанияси Ўзбекистондаги иссиқлик электр станцияси учун газ турбинаси ва генераторлар етказиб берди

АҚШнинг General Electric компаниясиТахиатош иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш учун илк жиҳозларни етказиб берди. Бу ҳақда Газета.uz хабар берди.

Ушбу жиҳозлар ичида модернизациялаш доирасида қурилаётган иккита янги блок учун иккита газ турбинаси ва иккита генератор мавжуд. Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering and Construction консорциуми ҳамда GE томонидан амалга оширилаяпти.

Жиҳозлар аввал Нидерландиянинг Влиссинген портига етказилиб, у ердан Ўртаер, Қора ва Азов денгизлари орқали, сўнг Волго-Дон канали орқали Каспий денгизига, у ердаг Қозоғистон орқали автотранспортда Ўзбекистонга етказилган.

Лойиҳага кўра, икки буғ-газли блокмани қуриш кўзда тутилан бўлиб, унинг қуввати жами 580 МВт.ни ташкил қилади. Навбатдаги блокни ишга тушириш 2020 йилга режалаштирилган.

GE ускуналардан ташқари, узоқ муддатли завод кафолатини беради, шунингдек, уни ўрнатишда консультация хизматларини кўрсатади, станция ходимларини ўқитади. Бундай ускуналарни етказиб бериш иккинчиси бўлиб, 2017 йилнинг охирида Тошкент иссиқлик электр станциясида 370 МВтлик GE ускуналари асосида ишлайдиган буғ-газ блоки ишга туширилган эди.