Бухородаги институт ўқитувчиси талабаларга қўл кўтаргани учун ишдан олинди

Бухорo «Муҳандислик институти»да олий математика ўқитувчиси Муҳиддинов Рамазон эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда институт ўқитувчиси талабаларни галстуги бўлмагани учун калтаклагани тасвирланган видео тарқалганди.

Маълум бўлишича, воқеа шу йилнинг мартида содир бўлган.

Бундан ташқари, деканга, декан ўринбосари ва яна икки ўқитувчига ҳайфсан берилган.