Ўзбекистон университетлари ва олий таълим тизимини ислоҳ қилишга шахсий назар

Ҳозирги тез ўзгариб борувчи глобал, бозор иқтисодиётига асосланган жамиятта ҳар сония ва кун жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Дунё аҳолисининг аста-секин ўсиб бориши, кундалик эҳтиёжларимизга зарур бўладиган ҳар қандай маҳсулотларга рақобатни ошириб юборяпти. Озиқ- овқат маҳсулотларига бўлган эътибор шулардан биридир. Шиддат билан ривожланиб бораёткан бозор иқтисодиёти муҳитида таълим, техналогия ва иновациядан ўринли фойдаланиб келёткан давлатлар дунё бозорларини ўз маҳсулотлари билан қамраб олишни уддасидан чиқяпти.  Афсуски, таълим тизими суст ва инновация сирларидан ортда қолаётган давлатлар эса бу бозордан четда қолиб кетяптилар.  Бу эса давлат иқтисодиётига жиддий зарарлар олиб келяпти ва натижада аҳолининг яхшаш стандартларига ҳар тамонлама салбий таъсир қиляпти.

Ҳозирги Ўзбекистондаги долзарб масалалардан бири, бу олий таълим тизимини тез ва тўғри ислоҳ қилиштир.  Олий таълим тизимимизда кўплаб камчиликлар ва жиддий муаммолар мавжуддир. Йиллар мобайнида, таълим тизими бошқарувида, ўқитиш ва педагогик тайёргарликда ҳамда хусусий сеcтор ва таълим тизими уйғунлигида жуда кўп бўшлиқлар ҳосил бўлиб борди. Ҳозирда шу бўшлиқлар бир неча бор кенгайган. Бу мавжуд бўшлиқларни унумли ва вақтли тўлдириш эса жиддий ўзгаришларни тезда амалга оширишимизга мажбур қиляпти.

Ҳозирги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимидаги ислоҳотларни қуйидаги беш педагогик методлар асосида йўлга қўйишни жуда муҳим, деб ўйлайман:

  1. Мустақиллик ва режалик қадам

Олий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар қилиш учун, аввало, университетларимизга бир оз мустақиллик беришимиз керак.  Ўзбекистондаги университетларнинг кўплари юқоридан қаттиқ бошқарилиб келинади.  Ҳеч бир университет мустақил равишда бирор-бир жиддий режа тузишга тўлақонли қодир эмас.  Ҳали-ҳамон университет раҳбарияти юқоридан — Тошкенттан тайинланади.  Бизда ҳалигача универсистетлар ўзларига “ректор” ва “проректорликка” номзодларни танлаш ва қабул қилиш жараёнини тўлиқ йўлга қўя олмаган.  Шу сабаб кўп ҳолларда ишга олиш жараёнида бошқарувчининг педагогик ва олий таълим тизимини яхши тушунишига иккинчи даражадаги вазифа деб қараб келиняпти.

Яна бир ачинарли тамони, Ўзбекистонда универсистетларда ректорлар ва проректорларни етиштирувчи олий ўқув юрти йўқ ҳисоби. Шу боис кўп университетларга тайинланган раҳбарларимизда университетларни бошқаришда педагогик тамондан ожизликларини кузатиб келяпмиз.

  1. Инновация ва бозор иқтисодиёти

Ўзбекистондаги университетлар инновация ва бозор итисодиёти асосларида фаолият юритмаяпти, яъни, талабаларга берилаётган дарслар ва даражалар уларнинг келажакдаги ҳаётида пойдевор бўлиши керак.  Афсуски, ҳозирда ўқитилаётган аксарият дарслар негизи паст ва ҳали ҳам назарий тарзда, маълумот сифатида, маруза шаклида етказиляпди.  Студентларда амалий жиҳатдан билим ва малакани оширишга имконият ҳали ҳам жуда оз миқдорни ташкил қиляпти.  Студентлар назарий жиҳатдан кўп маълумот олишяпти, лекин олинган билимларни Ўзбекистонимиздаги долзарб муамоларга ечимлар топпиш учун қўллаш имконияти ҳали ҳамон йўқ.

Универсистетлар, “Бозор” ва “Инновацияга” ўз таъсирини жиддий ўтказолмаяпти.  Универистетлар ўз ҳолича ва маҳаллий бозор эса ўз ҳолича фаолият юритяпти.  Аксини олганда, университетлар бозор итисодиёти билан ҳамоҳанг, бозор талаблари асосида фаолият юртиш билимга эга эмас. Бу университетларда замонавий кадрларни йўқлигдан далолат беряпти. Шу боис университетларимиздаги кадрлар муаммоси, зудлик билан ҳал қилиниши ва керакли кадрларга яхши шарт-шароитлар тайёрлаб беришимиз долзарблигича қоляпти. Бундан ташқари, маърузалар, амалий машғулотлар ва лаборатория ишлари педагогик жиҳатдан қайта кўриб чиқилиб, бозор итисодиёти ва инеовация принциплари асосида қайтадан тузилиши талаб қилиниши керак.

  1. Кўп йўналишли мутахассисликлар

Бозор иқтисодиёти асосида дарслар тузиладиган бўлса, барча йўналишдаги мутахассисларнинг бирга ишлашлари ва тўпланиб қолган муаммоларга биргаликда ечим топишлари керак бўлади.  Бу эса, университетлар қошида янги “Кўп йўналишли” мутахассисликларни тузишга ва мавжудларини мустаҳкамлашга чақиради.  Яъни, кўп йўналишли мутахассислар Ўзбекистондаги маънавий-маърифий ва иқтисодий муаммоларга ечим топишда биргаликда курашишлари жуда зарурдир. Ҳозирги кундаги муаммоларимизни нафақат иқтисодчи, балки жамиятшунос, руҳшунос, тупроқшунос, инженер ва ҳамма йўналиш вакиллари биргаликда ҳал қилишга киришишлари керак. Бу эса унверситетларимизда “кўп йўналишли” мутахассисларни етиштиришга, улар сифатини ва сонини оширишга этиборимизни қаратяпти.

  1. Хусусий сектор ва олий таълим уйғунлиги

Юқорида айтиб ўтканимдек, Ўзбекистонимиздаги университетлар бошқарув тизими ва ўқув педагогикаси ачагина ривожланишни талаб қилаяпти.  Дарслар ва амалий машғулотлар яратишда ва тузишда хусусий сектор ва таълим тизимида уйғунликни йўлга қўйишимиз жуда долзарб масала бўлиб қолаяпти. Агар студентларга ўқитилаётган дарслар жамиятимиздаги реал муаммоларга ечим топишга ва студентларнинг келажакда иш билан таминлашга мустаҳкам пойдевор яратмаса, демак, бу дарсларни педагогик жиҳаттан қайта кўриб чиқишимиз зарур бўлади.  Ҳозирги энг муҳим масалардан бири, бу ўқитувчи ва профессорларимизнинг билим ва малакаларини оширишдир. Ҳар бир университет қошида ўқув ва педагогика марказларни ташкил қилишимиз ва ҳар бир кадрнинг билимини оширишга ва ўзлари устида ишлашлари учун яхши шарт-шароитлар яратиб беришимиз муҳимдир. Бу каби ўқув ва педагогика марказларнинг асосий вазифалари, ўқитувчи ва профессорларга дарс режаларини тузиш, янги дарсларни яратиш ва ҳусусий сектор ҳамда бозор иқтисодиёти ва олий таълим тизимида ўзаро уйғунликни йўлга қўйишда педагогик кўмаклашишдир. Бундан ташқари, университетлар раҳбарияти, ишчи, ўқитувчи ва профессорларнинг ойлик маошларини, иш контрактларини ҳамда иш фаолиятидаги ҳақ-ҳуқуқларини қайта кўриб чиқиши, қолаверса шу асосда янгиликларни зудлик билан амалга оширишлари жуда зарур бўлиб қоляпти.

  1. Таълим тизими ва компьютер технологиялари

Юқоридаги айтиб ўтилган педагогик ва методик ўзгаришларни унумли ва вақтли татбиқ қилишимизда компьютер программалари ва таълим техналогияларидан ўринли фойдаланишимиз жуда маъқул йўлдир.  Бозор иқтисодиёти моделларига асосланган, ривожланган ва ривожланаётган университетларнинг кўплари компьютер технологияларидан жуда унумли фойдаланиб келишяпти. Таълим технологиялари, ўқитувчи ва профессорларимизнинг малакасини оширишда турли-ҳил тренинглар тайёрлашда, ўқув дарсларини яратиб, бошқаришда жуда катта фойда беради.  Қолаверса, ўқув жараёнидаги камчиликларни тўлдиришда ва ўқув сифатини назорат қилишда ўқитувчи ва профессорларимизга қулайликлар яратади. Бу каби қатъий талаблар эса Ўзбекистондаги барча универсисетларда компьютер ва интернет тармоқларини жиддий йўлга қўйишга, ишчи, ўқитувчи ва профессорларимизнинг техник малакаларини оширишга,  технология ва таълим тизимида ўзига хоз уйғунликни йўлга қўйишга мажбур қилади.

Бир неча кунда этиборингизга, юқоридаги бешта педагогик методларни унимли ва вақтли татбиқ қилиш йўллари ҳақидаги мақоламизни ҳавола этамиз.

Муаллиф:

Ойбек Тургун

Шимолий Дакота университетлар тизимида Қишлоқ хўжалиги таълими Ассистент Профессори.

Олий таълим ва педагогика соҳасида фан доктори (Ph.D. in Higher Education & Pedagogy), Шимолий Дакота Университети (University of North Dakota), АҚШ.